Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ароқ ҳадининг миқдорини аниқ белгиламаганлар, деяётган бўлсалар, худди шу Алий р.а.:


«جَلَدَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَرْبَعِينَ, وَجَلَدَ أَبُو بَكْرٍ أَرْبَعِينَ, وَعُمَرُ ثَمَانِينَ, وَكُلٌّ سُنَّةٌ»
«Пайғамбар с.а.в. қирқ дарра урдилар, Абу Бакр р.а. қирқ дарра урдилар, Умар р.а. эса саксон дарра. Ҳаммаси ҳам суннатдир», деган гапнлари ҳам айтганлар. Шунга биноан Алий


«وَذَلِكَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يَسُنَّهُ»
«уни қонунийлаштирмаган эдилар», деган гапи билан қирқтадан юқори миқдордаги ҳадни назарда тутаётган бўлсалар керак, дейиш мумкин. Гўё баҳс қирқтадан юқорилик устида боряпти. Чунки қирқталик масаласи очиқ ҳужжат бўлиб келган ҳадислар билан узил-кесил ўз исботини топиб бўлган.
Саҳобаларнинг қирқталик борасида эмас, қирқтадан юқори миқдор борасида ихтилоф қилишганлиги мана шундан кўриниб турибди. Алий р.а.нинг:


«أنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يَفْرُضْ في الْخَمْرِ حَدًّا,»
«Пайғамбар с.а.в. ароқ хусусида муайян ҳад белгиламаганлар», деган сўзлари ҳамда Пайғамбар с.а.в. ароқ ҳақида ҳад белгиламаганлар, деган ҳадис қирқтадан юқори миқдор тўғрисида айтилган гаплардир. Бунга далил шуки, худди шу Алий р.а.нинг ўзлари Пайғамбар с.а.в. қирқ дарра урганларини ҳам айтганлар. Қирқталикка далолат қилувчи ҳадислар яна бир далилдир. Қирқталик борасидаги ҳужжат Пайғамбар с.а.в.нинг ҳад белгиламаганлари ҳамда қирқта атрофида деганлари хусусидаги ҳадисларга қўшилганда қирқтадан ортиқ ҳам уриш жоизлиги аён бўлади. Лекин мана шу ортиқлик хусусида Пайғамбар с.а.в.дан аниқ бир миқдор айтилмаган. Унинг саксонтами, ундан оз ёки кўп экани ноаниқ қолган. Умумий қилиб, қирқтадан ортиқлик айтилган, холос.


Саҳобаларнинг р.а. ижтиҳодлари шаръий далил, деб эътибор қилинмаса-да, ҳар қалай саҳиҳ ижтиҳод билан эришилган шаръий ҳукмдир. У мужтаҳид чиқарган шаръий ҳукм сифатида олинишидан ташқари, саҳобаларнинг гаплари ва фикрларини олиш одат тусига кириб қолган. Шунга кўра, қирқтадан юқори миқдор саксон дарра, деб белгиланади. Демак, ҳаднинг миқдори қирқтадир, саксонта бўлиши ҳам мумкин. Чунки Пайғамбар с.а.в.

 

60-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222